Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ХИТОЙДА ТУРАР ЖОЙ БИНОСИДАГИ ЁНҒИН ОҚИБАТИДА 22 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 17.07.2017, 14:37

Хитойнинг Цзянсу провинциясида турар жой биносининг ёниши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди, 3 киши енгил яраланди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Аввалига қурбон бўлганлар сони 14 киши, деб хабар берилган эди. Ёнғин якшанба куни, Чаншу шаҳри яқинидаги Юйшань аҳоли пункида тонгги 4.30 да бошланган. Айни пайтда ёнғин ўчирилиб, унинг сабаблари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойининг ўрталарида Лондон шаҳридаги кўп қаватли, Grenfell Tower биносида чиққан ёнғин оқибатида 70 киши ҳалок бўлган эди. Ёнғин пайтида бинода 600 нафар одам бўлган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии