Долзарб мавзулар Молия

ЖАНУБИЙ КОРЕЯГА ИШГА БОРИШ ИЛИНЖИДА БЎЛГАН ТОШКЕНТЛИК ФУҚАРО 3 МИНГ ДОЛЛАРГА ТУШДИ

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 17.07.2017, 14:40

2017 йилнинг 3 апрель куни тахминан соат 10:00ларда, муқаддам судланган Ким Алёна Олеговна, Сергели тумани ҳудудида, фуқаро Байрамов Жавохир Тухтасиновичнинг ишончига кириб, унга Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юборишда ёрдам беришини билдириб, алдов йўли билан ундан 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган, деб ёзади Тошкент шаҳар ИИББ.

Мазкур ҳолат юзасидан, Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист томонидан, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа