Долзарб мавзулар Молия

​ТОШКЕНТДА БИР КУНДА СОДИР БЎЛГАН 7 ТА ЙТҲДА 2 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 17.07.2017, 14:45

2017 йилнинг 15 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 7 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 5 нафар шахслар тан жароҳати олган, 2 нафар шахс вафот этган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳуқуқбузарликлари:

2017 йилнинг 15 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2150 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 774 тасини қўпол турдаги, 17 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 15 июль куни жами 779 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 436 тасини светофорнинг таъқиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 343 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа