Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​БУДАПЕШТ ВА ОМСК АҲОЛИСИ МОМОҚАЛДИРОҚ ОЛДИДАН УЧАР ЛИКОПЧАНИНГ ПАРВОЗИГА ГУВОҲ БЎЛИШДИ

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 17.07.2017, 15:16

Будапештнинг Йигирма биринчи туман аҳолиси момақалдироқ пайтида аномал ёрқин-қизил нурланишни кўришга муваффақ бўлди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Ҳеч ким сирли оловнингқаердан пайдо бўлганига изоҳ беролмади. Аммо аксарият одамлар улар номаълум учар жисмнинг ҳалокатига гумон бўлганликларини гумон қилмоқда. Гувоҳлардан бири мазкур ҳолатни “НУЖнинг ерга қаттиқ қўнишига ўхшатган”. Бошқа бир воқеага гувоҳ бўлган фойдаланувчи эса, ёрқин чақнаш момақалдироқдан олдин беш марта такрорланганлигини маълум қилди. Будапешт ҳукумати мазкур ҳолатга изоҳ бермади. Баъзи бир одамлар эса воқеани трансформаторнинг портлаши, деб қабул қилди.

Айни шу пайтда Будапештдан минглаб километр узоқда бўлган Омск шаҳрида яшовчи аҳоли кучли момақалдироқ олдидан Иртиш туманидаги Победа бульварида учар ликопчани кўрганликлари ҳақида маълум қилишди. Улар НУЖ акс этган суратларни маҳаллий “Город55” интернет нашрига тақдим этишди. НУЖ учиб кетгандан кейин Ленин округига дўл ёққан.

Будапешт ва Омск аҳолиси гувоҳ бўлган ҳолат тасодифми? Ёки... Мазкур саволга ҳеч ким жавоб топа олмади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии