Долзарб мавзулар Абитуриент

​АЁЛ БЎЛИБ ТУҒИЛИШ ДАҲШАТ САНАЛГАН 10 МАМЛАКАТ

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Аёл
Добавлено: 17.07.2017, 15:23

Аёлларнинг ушбу мамлакатларга бормаганликлари маъқул! Бу ерларда аёлларни гўёки умуман инсон сифатида қабул қилишмайди.

21 аср аёли – бу ўзига ишонган, жамиятда ўз мавқеига эга, гўзал ва соғлом аёлдир. Аммо 3,3 миллиардни ташкил қилган сайёрамиз аёлларнинг кўпи жуда ёмон муносабтларга дуч келиб яшашади. Қуйида халқаро экспертлар томонидан аёллар яшаши учун энг ёмон мамлакатлар деб тан олинган рўйхат билан таништирамиз.

Ироқ


Ироқ америкаликлар томонидан Саддам Хусейндан озод қилинганидан кейин аёллар учун энг ёмон мамлакатга айланди. Зиёлилик даражаси араб мамлакатлари ичида қачонлардир жуда юқори бўлган бу ер айни дамда жуда паст. 2014 йилнинг оҳирида «Ислом давлати» жангарилари Ироқда 150 нафар аёлни қатл этишди.

Покистон


Ушбу мамлакатнинг айрим туманларида эркак кишининг айби учун ҳам аёлни таҳқирлашади. Бу ерда аёллар зўравонлик, қўпол муносабат қурбонлари саналиб, ва мамлакатда оилалардаги зўравонликка қарши ҳали ҳам қонунлар йўқ. Бу муаммо билан аёлларнинг 90 фоизи дуч келади.

Ҳиндистон


Ҳиндистонда аёллар умумий ОИВ-юқтирганларнинг 39 фоизини ташкил қилади. Ҳиндистондаги аёлларнинг 70% оиладаги зўравонлик қурбони. Аёлларга нисбатан жиноятлар ҳар уч дақиқада содир этилади. Ҳар 29 дақиқада аёл зўрлик қурбонига айланади. Ўтган асрда 50 миллион қиз ўлдирилган, 100 миллион аёл эса одам савдоси қурбонига айланган. 44,5 фоиз қизлар 18 ёшгача турмушга чиқишади.

Сомали


Сомали пойтахти Могадишода фуқаролик уруши вазиятни аёлларга нисбатан тубдан ўзгартирган. 95 фоиз қизларни 4 дан 11 ёшгача зўрлашади. Парламентда аёллар 7,5 фоиз жой эгаллайди. Аёлларнинг 9 фоизигина тиббиёт муассасасида туғади.

Мали


Дунёнинг энг камбағал мамлакатларидан бўлмиш Малида аёллар жинсий аъзоларининг таҳқирланишига учрайдилар. Аксарият қизлар болалигида турмушга чиқишга мажбур, ҳар ўнинчи ҳомиладор туғруқ вақтида ёки ҳомиладорлигида вафот этади.

Гватемала


Гватемаланинг бечора аёллари оилаларида зўрликларга учрашади. Шунингдек бу ерда ОИТСнинг энг юқори даражаси қайд этилган.

Судан


Мамлакатда аёллар фойдасига жуда кўп қонунлар қабул қилинган бўлсада, Судан ғарбида аҳвол ҳали ҳамон жуда ёмон. Ўғрилаш, зўрлаш 2003 йилдан буён миллиондан ортиқ аёлнинг ўлимига олиб келди.

Конго Демократик Республикаси


КДР шарқий қисмида уруш 3 миллион инсоннинг ҳаётига нуқта қўйди. Конгода аёллар фронтнинг олд қисмида жанг олиб боришади. Улар кўпинча тўғридан-тўғри ҳужумларга дуч келишади. Конгода ҳар кун 1100 номусга тегиш ҳолати қайд этилади. 57 фоиз ҳомиладор аёл кам қонликдан азият чекади.

Афғонистон


Ўртача афғон аёли 45 йил умр кўради. Афғонистоннинг аксарият аёллари оми. Келинларнинг ярмидан кўпи 16 ёшгача бўлган қизлар. Ҳар ярим соатда туғаётган аёл вафот этади. Бу оналик ўлими энг кўп қайд этиладиган дунё мамлакатларидан бири.

Чад

Чадда аёлларнинг мутлақо ҳуқуқи йўқ. Никоҳларнинг аксарияти 11 — 12 ёшда ўқитилади. Чада шарқида яшайдиган суданлик аёллар зўравонликнинг жуда кўп турларига дуч келишади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии