Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​ФОЖИА БИЛАН ЯКУН ТОПГАН ФУТБОЛ МАТЧИДА 8 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ, 50 КИШИ ЯРАЛАНДИ (ВИДЕО)

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 17.07.2017, 15:46

Сенегалнинг пойтахти бўлмиш Дакар шаҳридаги тиқилинч ва девор қулаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 50 киши яраланди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Фожиа Demba Diop стадионида — Stade de Mbour ва Union Sportive Ouakam жамоалари ўртасида маҳаллий чемпионлар лигаси футбол матчи пайтида рўй берди. Жамоалар дуранг 1:1 натижага эга бўлгач, ҳакам қўшимча вақт берди. Жамолардан бири дарвозага тўп ургач, финал ҳуштаги янгради. Айнан шу вақтда мухлислар ўртасида кўтарилган жанжал оммавий тўқнашувга айланди. Полициянинг кўздан ёш оқизувчи газдан фойдалангани оломон ўртасида ваҳима кўтарилишига сабаб бўлди. Одамлар чиқиш эшигига ёпирилгани боис тиқилинч юзага келди. Деворлардан бири босимни кўтара олмай, ағдарилиб кетди.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии