Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​ПРЕЗИДЕНТНИНГ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ АФСОНАВИЙ РУФАТ РИСҚИЕВГА ЁРДАМ БЕРАДИ

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 17.07.2017, 16:20

Ўзбекистон Президенти Виртуал қабулхонаси ва Тошкент шаҳар ҳокимияти ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ машҳур ўзбек боксчиси Руфат Рисқиевнинг хонадонида бўлиб қайтди.

Ташриф давомида унга амалий ёрдам кўрсатиш масалалари ўрганиб чиқилди. Руфат Асадович хақиқий спортчилар сингари энг оғир дамларда ҳам ҳеч кимдан ёрдам сўрамаганини айтди.

Шунга қарамай тегишли ташкилотларга унинг уйидаги муаммоларни ўрганиб чиқиш, Руфат Рисқиевга зарур воситаларни тақдим этиш ва зарур ҳолда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда тиббий ёрдам кўрсатиш топширилган. Ушбу масалалар Виртуал қабулхонанинг назоратига олинди, бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғининг “Халқ билан мулоқот /Диалог с народом” саҳифасида маълум қилинди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йилнинг сентябр ойида Руфат Рисқиевнинг оёғи веналар тромбозининг оғирлашиши туфайли ампутация қилинган.

МАЪЛУМОТ УЧУН

67 ёшли Руфат Рисқиев 1974 йилда Гаванада жаҳон чемпиони бўлишга эришган. У шунингдек, 1976 йилги Монреал Олимпиадасида финалга қадар етиб борган ягона совет боксчиси ҳисобланади. Руфат Рисқиев – Жаҳон чемпиони ва Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори. АҚШ, Куба, Австрия, Югославия, Испанияда ўтказилган халқаро турнирлар ғолиби. Марказий Осиёдаги илк халқаро тоифадаги профессионал бокс судьяси. “Ҳурмат Белгиси”, “Буюк хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари кавалери. Яқин ўтмишда – Ўзбекистон Профессионал бокс федерациясининг вице-президенти, айни пайтда – оддий пенсионер.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии