Долзарб мавзулар Молия

АВСТРАЛИЯЛИК ЙИГИТНИНГ ОЁҚ БАРМОҒИ ҚЎЛИГА КЎЧИРИБ ЎТКАЗИЛДИ

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 17.07.2017, 16:44

Австралиялик йигитнинг жароҳат туфайли қўлидаги йўқотилган катта бармоғининг ўрнига оёғидаги катта бармоқ кўчирилиб, ноодатий жарроҳлик амалиёти ўтказилди, деб хабар берди Gazeta.ru нашри.

2017 йилнинг апрелида австралиялик йигирма ёшли Зак Митчелл фермада ишлай туриб, қўлидаги катта бармоғидан ажралган – буқа унинг кафтини панжарага шу даражада куч билан уриши оқибатида бармоғи узилиб кетган эди. Бошқа ишчилар бармоқни тезлик билан музга солишди, аммо жарроҳлар икки жарроҳлик амалиёти давомида ҳам унинг вазифасини тиклай олишмади.

Шундан кейин шифокорлар оёқдаги катта бармоқни кўчириб ўтказиш ҳақидаги қарорга келишди. Амалиёт саккиз соат давом этди ва муваффақиятли якун топди.

Жарроҳларнинг таъкидлашича, кишилар камдан-кам ҳолатда бундай амалиётларга рози бўлишади – биринчидан, ўзларига ортиқча тиғ текказишни исташмайди, иккинчидан эса, оёқдаги катта бармоқсиз юриш мушкул иш, деб ҳисоблашади. «Кўпчиликнинг фикрича, бу ҳаракатланишга кучли таъсир кўрсатади, бироқ аслида бундай эмас», - дея амалиётга изоҳ берган шифокорлардан бири. Йигитнинг онаси шифокорнинг сўзларини тасдиқлади, операциядан икки ҳафта ўтгач, ўғли оёққа туриб, бемалол ҳаракатланганлигини маълум қилди.

Жарроҳлик амалиётидан сўнг тўла тикланишга тахминан бир йил талаб этилади, Митчелл шундан сўнг яна фермага қайтишни режалаштирди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии