Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ИГНАТЕРАПИЯДАН ШИФО ТОПИШ МУМКИНМИ?

Бўлимлар: Саломатлик
Теглар:
Добавлено: 10.08.2017, 10:32

Бемор одам дардига даво истаб, тиббиётнинг турли усулларини қўллаб, муолажа олишга уринади. Самарадор саналган терапиялар ораси игна билан даволаш ҳам бор. Хўш, энг қадимги даволаш усулларидан бири саналган игнатерапия қандай касалликларда шифо бўлади? Уни ҳар қандай хасталикдан фориҳ бўлиш учун қўллаш тўғрими?

Игна билан даволаш — акупунктура усули организмнинг юмшоқ тўқималарига махсус игналар санчиб даволашдир. Ушбу муолажа Хитой, Корея, Япония халқ тиббиётида қадимдан кенг қўлланилади. Бунда гавданинг муайян (700 га яқин) нуқталарига киритилган игналар нерв толаларини таъсирлантиради. Таъсирланиш бош ёки орқа мияга, у ердан турли аъзоларга ўтади. Периферик асаб тизими хасталиклари, уйқу бузилиши, моддалар алмашинувининг бузилиши, шикастланиш ва бошқалар натижасида пайдо бўладиган бўғим ва мушак касалликларида қўлланилади. Зарурат туғилганида игна санчиб даволаш билан бирга дори-дармонлар ҳам буюрилади. Игна билан даволашни шифокор белгилайди ва бу муолажани фақат шу соҳа мутахассисигина ўтказа олади.

Қўллаш мумкин бўлган хасталиклар

Асаб тизими: уйқусизлик, сурункали чарчоқ синдроми, мигрен (бош оғриғи), депрессия( тушкунлик).

Таянч-ҳаракат тизими: остеохондроз, артрит, бўғимлар артрози,

Сийдик йўли хасталиклари: сурункали простата, бепуштлик, неврит, диск чурраси, бачадон касалликлари.

Меъда-ичак тизими касалликлари: ич қотиши, ўт қопидаги тошлар, ошқозоности бези касалликлари, сурункали холецестит.

Қай ҳолатда тавсия этилмайди?

1.Сурункали-юқумли (туберкулёз) сил касалликларида;

2. Иситма чиққан ҳолатда;

3. Оғир касалликлар, депрессия ҳолатидан кейин кучсизланиб қолган организмда;

4. Уч ёшга тўлмаган болаларда;

5. Етмиш ёшдан ошган кексаларда;

6. Оғир жисмоний меҳнатдан сўнг, югурганда, қайноқ ванна қабул қилгандан сўнг;

7. Кучли алкоголь таъсирида қўллаш мумкин эмас.

8. Шунингдек, ҳомиладор аёлларда иккинчи, учинчи уч ойликда игна санчиб даволаш усули туҳилажак бола учун хавфли ҳисобланади. Гинекологларнинг фикрича, туғруқдан 5 ой аввал игна санчиб даволаш усули қатъий таъқиқланиши лозим. Айниқса, қориндан пастки қисм, оёқдаги касалликни даволаш нуқталари белгиланиши ҳомила учун катта хавфдир.

Ножўя таъсири ҳам борми?

Игна санчиб даволашнинг ножўя таъсири у қадар хавфли эмас. Одатда, игна билан даволаш муолажасидан сўнг беморда енгил бош айланиши, кучсиз бош оғриғи кузатилади.

Одатда, игна санчиб даволаш касалликни даволашдаги энг биринчи усул эмас, қўшимча даво усулидек қабул қилинади. Шу боис, игна билан даволаш соғлиқ билан боғлиқ барча муаммоларни ҳал қилади, деб ҳисоблаш нотўғри. Мазкур усулни қўлламоқчи бўлсангиз, албатта, соҳа мутахассисига учрашишингиз ва махсус клиникага мурожаат қилишингиз зарур.

Феруза тайёрлади

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии