Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ЧОЙДАН ЧИРОЙ ОЛИНГ

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар:
Добавлено: 11.08.2017, 11:47

Чойнинг фойдали хусусиятлари ҳақида кўп гапирилади. Албатта унда инсон организми учун зарур бўлган элементлар жуда кўп. Чойдан шунингдек, косметика соҳасида кенг кўламда фойдаланилади. Қуйида уларнинг баъзилари билан танишасиз.

Сочлар учун

Сочларингизни чой билан ювинг, шунда сочларингиз жилоланиб, кўркам кўринишга эга бўлади. Бунинг учун 100 г қора чойни 0,5 литр қайноқ сувга дамлаб қўйинг. Кейин чой шамасини сузиб олиб, уни 2 литр сувга аралаштиринг.

Ушбу тадбирни ҳафтада бир марта қўллаб турсангиз, мақсадга мувофиқ бўлади.

Чойли ванналар

Чойли ванна фойда беради. Танангиз терисини юмшоқ қилади.

Мазкур муолажани бажаришда 0,5 кг кўк чойни 3 литр сувга дамлайсиз. Кейин уни илиқ сув тўлдирилган ваннага қуясиз. Ванна қабул қилиш 10 дақиқадан ошмаслиги лозим ва ушбу тадбирни ҳафтада бир марта қўллаш тавсия этилади.

Чеҳрангиз учун

Юз терисини яхшилаш учун эса пахтани совуқ чойга ботириб, юзингизни, бўйнингизни яхшилаб артиб, қуришини кутинг. Юзингизни қайта ювиб ташламасангиз ҳам бўлаверади.

Бу борада бир дамлама кўк чойни чойнакка солиб дамлайсиз ва имкон қадар ҳар икки кунда ушбу муолажани такрорлаб турасиз.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии