Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​КАСАЛХОНА ХОДИМИ КИР ЮВИШ МАШИНАСИДАН КИРГА ҚЎШИБ ЮВИЛГАН 9000 ДОЛЛАРНИ ТОПДИ

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 11.08.2017, 12:16

Американинг Род-Айленд штатидаги касалхоналардан бирининг ходими маҳаллий кирхонанинг кир қуритиш хонасидан 50 ва 100 долларлик купюраларни топди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Провиданс шаҳридаги The Miriam Hospital номли касалхонанинг номаълум мижози умумий ҳисобда 9100 долларни “ювган”.

Пулни госпиталнинг 62 ёшли ходими Стивен Ледо топди. У аввалига пулларни сохта, ўйин ўйнаш учун ясалган пуллар, деб ўйлади. Аммо долларларни диққат билан кўздан кечирган Ледо уларнинг ҳақиқий купюралар эканлигини аниқлади.

Стивен Ледо топилган пулларни эҳтиёткорлик билан йиғиштириб, уларни тасодифан ювган мижозга қайтариш учун касалхона маъмуриятига топширди.

“Мазкур пулларни ўзимга ололмасдим, чунки бундай қилишга тарбиям йўл қўймайди. Энди эса виждоним олдида покман. Илгари ҳеч қачон бунча миқдордаги пулни қўлимга ушламаганман”, деди Стивен Ледо.

Касалхона директори ходимнинг ҳалоллиги учун мукофотлашга қарор қилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии