Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИДАГИ БИРИНЧИ ИШ КУНИ ҚАНДАЙ ЎТГАНИНИ СЎЗЛАБ БЕРДИ

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Хонанда
Добавлено: 11.08.2017, 13:51

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда маданият вазиринингбиринчи ўринбосари сифатидагибиринчи иш куни қандай ўтгани ҳамда эндиликда ижодини давом эттириши ҳақидагисаволларга жавоб берди.

"Ижодкор учун ижод муайян вақт талаб қилмайди. Шу пайтгача ҳам 24 соат ижод билан банд бўлганман. Ижодкорлар яхши билади. Ижод бу касаллик. Бу тарк этиб бўлмайдиган нарса. Буни ташлаб кетиб бўлмайди ҳеч қачон. Кўзимга ҳеч нарса кўринмаслиги мумкин. Агар ижодим билан шуғулланмасам. Ижодкор одам ижод билан шуғулланмаса, касал бўлиб қолиши мумкин. Шунинг учун албатта ижодимни давом эттираман. Бусиз иложи йўқ. Бу ўзим учун, кўнглимдаги иш бўлгани учун, азбаройи ижоддан воз кечолмаганим учун албатта ижод давом этади",—дейди Назарбеков ижодини давом эттиришини таъкидлаб.

Шунингдек, Озодбек Назарбеков маданият вазирининг биринчи ўринбосари сифатидаги бир кунлик ишлари сарҳисоби сифатида қуйидаги фикрларни билдирди:

"Бугун мен учун биринчи иш куни бўлди. Соҳада камчиликлар жуда кўп. Бугун янги вазир билан ўтириб, вазирликдаги ходимлар билан суҳбатлашдик, танишдик. Асосан, қайси ходим нима билан шуғулланиши ҳақида улар билан юзма-юз суҳбатлашиб, маълумот олдик. Суҳбат жараёнида соҳадаги кўплаб муаммолар юзага чиқди. Камчиликлар биринчи кун учун жуда кўп. Маданият вазирлигини тубдан ислоҳ қилиш замон талаби бўлиб турибди. 3 август куни Президентимиз билан учрашувда соҳадаги камчиликлар санаб ўтилган ва бу борада кўплаб тавсиялар, топшириқлар берилган эди. Агар шу топшириқларни бажара олсак, асосий муаммолар ечилади ва маданият вазирлигининг жамиятимиздаги ўрни янада юксалади.

Бир сўз билан айтганда, қилиниши керак бўлган ишлар, муаммолар жуда кўп. Уларни қўл билан санаб бўлмайди".

Маълумот учун, Озодбек Назарбеков 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии