Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ: "МЕНДИРМАН" КЛИПИГА ҚОЛДИРИЛГАН ИЗОҲЛАРНИ ЎҚИБ, 1 СОАТ ЙИҒЛАДИМ"

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 11.08.2017, 14:26

Ўзбекистон халқ артисти, маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков "Мендирман" тарихий клипининг яратилиши ва у ҳақдаги фикрлар ҳақида гапирди.

"'Мендирман' клипи орқали ўзимиз ўйлаган ғоянинг 70 фоизини халққа етказиб бердик деб ўйлайман. Чунки биз қилгaн даражани 30 фоизи ҳам қилинмаган ҳали бизда. Бу биринчи тарихий клип бўлгани учун камчиликлар бўлиши табиий. Сабаби, бу ишга клипнинг барча ижодкорлари, хусусан мен ҳам биринчи бор қўл уришимиз. Шунинг учун биз ҳозир ютуқдамиз, деб бемалол айта оламиз. Умуман, қўшиқ мусиқаси устида, клип ғояси, ҳар бир кадр устида катта меҳнат қилинди. Ўша ҳамма қийинчилардан ўтиб, клип премъерасининг иккинчи куни тунда Youtube`даги изоҳларни ўқиб, тўғриси мен бир соат роса йиғладим. Чунки у ерда 'Онажоним, Ватаним,азизим, мен сени яхши кўраман, сени яхши кўраман, сенга жоним фидо бўлсин, агар ўғил кўрсам исмини Жалолиддин қўяман', деган сўзлар бор эди. Ҳаттоки, 'Бугун мана шу клипни кўриб, илк маротаба ўзбек эканлигимдан фахрландим' деган изоҳлар қолдирди. Демак, у инсон 'Қаердан ҳам ўзбек бўлиб туғилган эканман', деб юрган экан шу вақтгача. Мана шу фикрлар менинг чарчоғимни чиқармоқда",—дейди Озодбек Назарбеков.

Маълумот учун, Озодбек Назарбековнинг "Мендирман" клипи Youtube`га 2 август куни жойлаштирилган. Шу пайтга қадар мазкур клип салкам 500 минг марта томоша қилинган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

СУҒДИЁНА