Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ТРАМП АМЕРИКАЛИК ДИПЛОМАТЛАРНИ РОССИЯДАН ЧИҚАРИБ ЮБОРГАНЛИГИ УЧУН ПУТИНГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 11.08.2017, 15:37

АҚШ президенти Дональд Трамп Россияда элчиларнинг сонини қисқартиргани учун Путинга миннатдорчилик билдирди, деб хабар берди Mir24.tv нашри.

“Биз ҳам ходимлар сонини қисқартиришга ҳаракат қилаётганимиз туфайли америкалик дипломатларни Россиядан чиқариб юборгани учун Путинга миннатдорчилик билдираман. Штатлар сони камайганидан жудаям хурсандман, чиқариб юборилганларнинг орқага қайтиши шарт эмас”, деди Дональд Трамп.

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳукумати АҚШдан 1 сентябрга қадар дипломатлар сонини қисқартиришни таклиф қилган эди. Бунда АҚШнинг Москвадаги элчихонаси ва Санкт-Петербург, Екатеринбург ҳамда Владивосток шаҳарларидаги бош консулликлари ҳақида гап кетган эди. Август ойидан бошлаб, Америка элчихонаси Серебрянний Бордаги дала ҳовли ва Москва шаҳрининг Дорожний кўчасидаги омборхоналардан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

15.12.2017, 10:50
15.12.2017, 10:35

СУҒДИЁНА