Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​САУДИЯ АРАБИСТОНИДА ХОНАНДА “ДЭБ” РАҚС ҲАРАКАТИНИ АМАЛГА ОШИРГАНИ УЧУН ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ (ВИДЕО)

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 12.08.2017, 09:39

Саудия Арабистонилик ёш хонанда Эт-Таиф шаҳрида фестивалда иштирок этаётганда хип-хоп ижрочиларига тегишли бўлган “дэб” рақс ҳаракатини амалга оширгани учун қамоққа олинди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Абдулла ал-Шаҳраний номли хонанданинг “дэб” рақс ҳаракатини амалга оширгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга бир зумда тарқалди. Ҳамма гап шундаки, мазкур ҳолат Саудия Арабистонида Гиёҳвандликка қарши курашиш Бошқармаси томонидан “гиёҳвандликка ундовчи ҳаракат” деб тақиқланган.

Аслида эса мазкур ҳаракатнинг гиёҳвандликка ҳеч қандай алоқаси йўқ, уни хип-хоп ижрочилари қўллайди. Дунё аҳли бу ҳаракатни илк маротаба 2014 йилда Skippa Da Flippa номли рэпернинг клипида томоша қилган эди. Эндиликда ундан нафақат мусиқачилар, балки спортчилар ҳам фойдаланмоқда.

Абдулла ал-Шаҳраний қамалишидан илгари ватандошларидан ўз Твиттер саҳифасида узр сўради. “Ҳурматли ҳукуматимиз ва томошабинлардан Эт-Таиф шаҳрида ўтказилган фестивалдаги тасодифий рақс ҳаракатим учун узр сўрайман”, деб ёзди хонанда.

Хонанда узр сўраса ҳам, қамоққа олингани Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Улар хонанда мазкур ҳаракатни тасодифан амалга оширгани, айби йўқлиги, кечирим сўраганлиги учун қамоқдан озод этиш мумкинлиги ҳақида ёзганига қарамай, аксарият саудияликлар эл назарида бўлган хонанда бундай хатога йўл қўйишга ҳаққи йўқлигини таъкидлади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

СУҒДИЁНА