Долзарб мавзулар Абитуриент

​АМЕРИКАЛИК АЁЛ 7 ҚАВАТЛИ АВТОТУРАРГОҲДАН МАШИНАСИ БИЛАН ПАСТГА ҚУЛАДИ (ВИДЕО)

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 12.08.2017, 10:05

Ижтимоий тармоқларда автотураргоҳнинг еттинчи қаватидан қулаб, пастдаги машинани босиб қолишига бир баҳя қолган автомашина акс этган видеоролик тарқалди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Воқеа Техас штатининг Остин шаҳрида рўй берди. Кузатув камераси автомобилнинг перпендикуляр равишда асфальтга қулаганини видеога олган. Бу пайтда пастда турган машина эгаси худди сезгандек, олдинга силжиб, фалокатдан омон қолди.

Нашрнинг хабар беришича, автомашина рулида бўлган аёл тирик қолган ва айни пайтда касалхонада даволанмоқда. Бахтсиз ҳодисага ҳайдовчининг педални адашиб босгани сабаб бўлган.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии