Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​ТЕЛЕБОШЛОВЧИ ЖОНЛИ ЭФИРДА СЕВГАН ЁРИНИНГ ҚЎЛИНИ СЎРАДИ (ВИДЕО)

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 12.08.2017, 11:00

Россиянинг “Звезда» телеканали “Новости дня” кўрсатуви бошловчиси Денис Кочанов кўрсатув якунида, жонли эфир вақтида ўзининг севган ёрига турмушга чиқиш таклифини билдириб, унинг қўлини сўради, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Журналист ижобий янгиликлар етишмаётганини айтиб, бундай хабарни ўзи “қўшишга” қарор қилган. У шунингдек телетомошабинлар уни қўллаб-қувватлашларига умид билдирган.

“Мен бугун жонли эфирда бутун мамлакатга ўз севган ёримга таклиф билдирмоқчиман, ишонаманки, у мени кўрмоқда. Степанова Маргарита, менга турмушга чиқасанми?”, деб сўраган Денис тиззасига ўтириб, узук солинган қутичани очган.

“Жавобингни кутаман. Умид қиламанки, “Ҳа” деб жавоб берасан!”, деб қўшимча қилган бошловчи.

Дениснинг ёри уни узоқ куттириб ўтирмади ва унинг таклифига розилигини Instagram ижтимоий тармоғи орқали билдирди.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии