Долзарб мавзулар Абитуриент

БОШ ВАЗИР TASHKENT CITY ХАЛҚАРО БИЗНЕС МАРКАЗИНИ ҚУРИШ БЎЙИЧА МАЪМУРИЙ КЕНГАШГА РАҲБАРЛИК ҚИЛАДИ

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 12.08.2017, 11:27

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Tashkent City Халқаро бизнес марказини қуриш бўйича Маъмурий кенгашга раҳбарлик қилади. Арипов ҳукуматнинг тегишли қарорини имзолади.

Халқаро бизнес марказининг Маъмурий кенгашига бизнес марказ фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш вазифаси юклатилган.

Tashkent City халқаро бизнес маркази Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари билан туташ бўлган ҳудудда қурилади, унинг лойиҳаси бир миллиард долларга баҳоланмоқда.

Ҳукумат тегишли вазирлик ва идораларга бир ойлик муддатда Халқаро бизнес марказ ҳудудида объектлар қурилиши учун инвестицион таклифларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифасини топширди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии