Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

БАРАК ОБАМА СИЁСАТГА ҚАЙТМОҚДА

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 12.08.2017, 11:45

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама сиёсатга қайтишга тайёргарлик кўрмоқда. У Демократик партияни қайта тиклашга ёрдам беради, дея хабар берди The Hill нашри.


Нашрда хабар қилинишича, яқин кунларда Обаманинг маслаҳатчилари собиқ президентнинг партия ишига қайтиши бўйича янги режалар тузиб чиқишади. Республикачи Дональд Трампнинг ҳукуматга келиши туфайли обрўсизланган Демократик партия ҳолатини қайта тиклаш Обаманинг чекига тушади.

Яна бир қизиқ маълумот, Обама ҳозиргача америкаликлар ўртасида ўз машҳурлигини йўқотмаган. Gallup томонидан июнь ойида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, мамлакатнинг 63 фоиз аҳолиси унга нисбатан ижобий муносабатда эканини билдирган.

Эслатиб ўтиш керак, Барак Обама АҚШни 2009-2017 йилларда бошқарган, президент бўлгунга қадар Иллинойс штати сенатори эди. Биринчи марта 2008 йилда АҚШ Президенти этиб сайланган, 2012 йилда эса иккинчи муддатга ушбу лавозимга муносиб топилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

СУҒДИЁНА