Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ТОШКЕНТ ШАҲАР ЙЎЛОВЧИ ТРАНСПОРТИНИНГ БАРЧА ТУРЛАРИ ҲАРАКАТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ВА МУВОФИҚЛАШТИРИШ ДЕПАРТАМЕНТИ САЙЁР ЙИҒИЛИШЛАР ЎТКАЗМОҚДА(ФОТО)

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 12.08.2017, 18:02

2017 йил “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлар йили” муносабати билан Тошкент шаҳар Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш Департаменти (кейинги ўринда Департамент деб номланади) томонидан 2017 йил 3 август кунидан бошлаб, Тошкент шаҳар туманларида мулкчилик шаклидан қатъий назар йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари ва ҳаракат хавфсизлиги бўлими ҳодимлари иштирокида сайёр йиғилишлар ўтказилмоқда.

Бугунги кунгача 6 та сайёр йиғилишлар ташкил этилди. Жумладан, 2017 йилнинг 3 август куни Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган “Тошкент вокзали” АШБ, 4 август куни Яшнобод туманида “Авиасозлар” АШБда, 8 август куни Мирзо Улуғбек туманида “ТТЗ” АШБ, 9 август куни Олмазор тумани “Қорақамиш 2/4” АШБ, 10 август куни Шайхонтоҳур тумани “Чорсу савдо маркази” АШБ, 11 август куни Чилонзор тумани “Чилонзор буюм бозори” АШБларда ўтказилган сайёр йиғилишларда йўловчилар билан очиқ мулоқот ўтказилмоқда ва уларнинг йўловчи транспортининг бугунги иши бўйича фикрлари билан танишилмоқда.

Сайёр йиғилишлар давомида йўловчи транспорти соҳасига оид қонунлар, Президент фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, меъёрий ҳужжатлар талабларининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича ва йўловчилар томонидан билдираётган таклифлар асосида ташувчиларга керакли кўсатмалар берилмоқда.

Очиқ мулоқот вақтида ташувчиларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларида 1-навбатда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситасининг тўлиқ бутланганлиги (ўт ўчириш мослама, дори қутиси, авария белгиси, нур қайтарувчи нимча) бўйича мавжуд бўлган камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан ташувчиларга аниқ муддат ва вазифалар берилмоқда.

Ўз навбатида Департамент мутахассислари томонидан тайёрланган янги йўналишлар лойиҳалари тўғрисида тадбиркорларга маълумотлар берилмоқда. Департамент бошлиғи Х.Х.Холматов томонидан ташувчиларга ва мутасадди ҳодимларга юртимиз мустақиллигининг 26 йиллиги байрами арафасида байрам тухфаси сифатида янги йўналишларни ўрнатилган тартибда очиш ва фаолият олиб боришини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Сайёр йиғилишларда сабабсиз иштирок этмаганликлари учун “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ва унинг таркибидаги автобус корхоналари раҳбарлари нисбатан чора кўриш бўйича Тошкент шаҳар ҳокими номига мурожаат хати юборилган.

Сайёр йиғилишларининг ўтказилиши давом этмоқда ва келгуси сайёр йиғилиш 15 август куни Юнусобод туманида ўтказишилиши режалаштирилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии