Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

НАМАНГАНДА ЭКОБОҒ ОЧИЛДИ(ФОТО)

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 12.08.2017, 21:35

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигинг 26 йиллиги олдидан Наманган аҳлига муносиб совға ҳозирланди: “Маткарим Азиз” марказий экобоғи фойдаланишга топширилди.

2,5 гектар майдонни эгаллаган мазкур боғ марказида каттакон сунъий кўз барпо этилган бўлиб, унинг атрофида катталар ва болалар аттракционлари, спор майдончалари, қаҳвахона, расмга тушиш учун бетакрор манзаралар, хуллас дам олиш учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган.


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг ноябрь ойида, Наманган вилояти сайловчилари билан учрашув чоғида бу ерда шаҳар аҳлининг намунали ҳордиқ чиқариши учун бир қатор муҳим ижтимоий объектлари қатори маданият ва истироҳат боғи барпо этилиши хусусида сўз юритганди.

Мазкур боғ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг молиявий кўмагида, Хитой Халқ Республикасидан келган ҳамкорлар иштирокида бунёд этилди. Янги боғнинг ўзига хос дийзайни, кўзни қувонтиради: эски фаввора ўрнида металл тасмани эслатувчи инсталляция ўрнатилган бўлиб, унда шарқона нақшлар акс этган. Бу ер фотосессия учун ҳам жуда мақбул жой. Сунъий кўлга бириктирилган майдончада ёзги кафе қурилган. Кўлда тез орада катамаранда сайр қилиш имкони юзага келади.

Боғда спортнинг мини-футбол, бадминтон, пляж волейболи, теннис мусоббақалар ўтказиш имконияти мавжуд. Боғ четидаги равон йўлаклар велосипед, ролик, сигвей ва скейтларда сайр қилиш учун мўлжалланган. Боғ марказида дарахтлар биран ўралган махсус оролча жойлашган. Лойи муаллифлари бу масканни тўй фотосессиялари ва байрам тадбирлари учун “асраб” қўйишган. Мазкур ҳудуддаги саҳнада байрам тадбирлари пайтида таниқли юлдузлар қўшиқ ва рақслар ижро этадилар.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии