Долзарб мавзулар Фото

«РЕАЛ» РОНАЛДУ ИШИДА ЮТҚАЗДИ

Добавлено: 23.08.2017, 09:10

Мадриднинг “Реал” клуби Криштиану Роналдунинг 5 ўйинлик дисквалификациясини қисқартиришни уддалай олмади. Испания спорт ишлари бўйича арбитраж суди (TAD) мадридликларнинг аппеляциясига рад жавобини қайтарган ва қарорни ўз кучида қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли ҳужумчи Испания Суперкубоги доирасида “Барселона”га қарши учрашув (3:1) да четлатилганидан сўнг марказий ҳакам Рикардо Бенгоэчеани туртиб юборганди.

5 ўйинга четлатилган португалиялик футболчи Испания Суперкубогининг “Барселона”га қарши жавоб учрашуви (2:0) ва Испания чемпионатининг 1-туридан ўрин олган “Депортиво”га қарши учрашуви (3:0) ни ўтказиб юборди.

Бундан ташқари Роналду яна “Валенсия”, “Леванте” ва “Реал Сосьедад” жамоаларига қарши учрашувларда “Реал”га ёрдам бера олмайди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии