Ташкент +4° Sat 16:03
Долзарб мавзулар Фото

“Айтишув – 2013” ғолиби "Nexia" билан тақдирланди

Бўлимлар: ШОУ-БИЗНЕС
Теглар:
Добавлено: 20.11.2013, 18:51
Пойтахтимизнинг “Истиқлол” саройида “Айтишув – 2013” халқаро оқинлар танлови бўлиб ўтди. 

Тадбир Ўзбекистон Байналмилал маданият маркази, Республика қозоқ миллий маданият маркази томонидан Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакиллари, маданият ва санъат намояндалари, бахши-оқинлар, хорижий дипломатик корпус вакиллари иштирок этди. “Айтишув – 2013” халқаро оқинлар танловининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллиги арафасида ўтказилишида ҳам ўзига хос рамзий маъно мужассам. Зеро, Бош қомусимизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади”, деб мустаҳкамлаб қўйилган.

Айтишувда ўзбекистонлик бахши ва оқинлар билан бирга Қозоғистон ҳамда Хитойдан келган фольклор санъати вакиллари ҳам ўз маҳоратини намойиш этди. Айтишув жўшқин ва завқли ижро тури бўлиб, тингловчига кўтаринкилик бағишлаши билан ажралиб туради. Бунда ижрочидан хонандалик, созандалик маҳорати билан бирга ҳозиржавоблик, топқирлик, ўткир зеҳн ҳам талаб этилади, дея хабар беради ЎзА. “Айтишув – 2013” халқаро оқинлар танловида бош соврин – "Nexia" автомобили ўзбекистонлик оқин Қулмаҳан Дуйсеновга насиб этди. Қозоғистонлик оқин Бекарис Шойбеков биринчи ўринга сазовор бўлди.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии