Ташкент +4° Sun 19:21
Долзарб мавзулар Фото

ФОТИҲА ҚИЛАЁТГАНДА НЕГА ПИЧОҚ ОЛИБ ҚЎЙИЛАДИ?​

Бўлимлар: ҲИДОЯТ САРИ
Теглар:
Добавлено: 28.08.2017, 15:14

— Фотиҳа ўқилаётганда дастурхондан пичоқни олиб қўйишади ёки аччиқ нарсани қўлдан қўлга беришмайди. Шу нарсаларга динимиз бирор изоҳ борми?

— Бунинг шариатда ҳеч қандай далили йўқ. Билишимча, булар бидъат-хурофотдан ўзга нарса эмас. Унутмайлик, дуо қилаётганда дастурхонда пичоқ турса, яхши тилакларни кесиб кетмайди. Балки оғиздан чиқаётган аччиқ сўзлар: ғийбат, бўҳтон ва туҳматлар дуони кесиб кетиши мумкин, лекин пичоқ кесолмайди. Шунингдек, аччиқ нарсаларни қўлдан қўлга берса, ҳаёти заҳарга айланмайди, орага тариқча совуқчилик ҳам тушмайди. Инсонлар ўртасидаги муносабатларнинг дарз кетишига гармдори ёки мурч эмас, кўп ҳолларда ўзимиз сабаб бўламиз.

Савол-жавоб muxlis.uz сайтидан олинди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии