Долзарб мавзулар Молия

​УКРАИНАДА ВАКЦИНАЛАР ҚИММАТЛИГИ САБАБ БОЛАЛАР ЭМЛАНМАЯПТИ

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 09.09.2017, 14:50

Украинада профилактик эмлаш борасида оғир вазият юзага келди, деб ёзади "Россия 24" канали.

Американинг стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази берган маълумотларга кўра, бор йўғи 30% украиналик бола қизамиқ, 10% —гепатит В ва фақат 3% - дифтерия, кўкйўтал ва қоқшолдан эмланган.

Аналитика маркази бунинг оқибатида фақат июнь ойининг ўзида 473 нафар украиналик бола қизамиқ билан оғриган, шундан 70% эмланмаган болалар ва ўсмирлар эканлигини маълум қилди.

Ушбу вазиятнинг учта сабаби таҳмин қилинмоқда: аҳолининг даромади тушиб кетган, вакцина нархи ошган, вакциналар камайган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии