Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​ҚУЁШДА ЯНГИ ЎТА КУЧЛИ ЧАҚНАШ ЮЗ БЕРДИ

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 11.09.2017, 10:05

Якшанба, 10 сентябрь куни, кечки пайт Қуёшда янги кучли чақнаш содир бўлди, унга Х8.2 балл кучи берилди, аслида “Х” бу қуёшдаги энг кучли чақнаш даражаси саналади, рақамли индекс эса унинг интенсивлигини билдиради.

Россия фанлар академиясининг П.Н. Лебедев номли Физика институти берган маълумотларга кўра, сўнгги кунларда Қуёшда "С" даражасидаги еттита чақнаш юз берди.

Аввал хабар берилганидек, Қуёшдаги чақнашлар 4 сентябрь куни бошланди: аввалига “М” даражасида у қадар катта бўлмаган чақнашлар, 6 сентябрь куни “X” даражасидаги иккита чақнаш (2,2 ва 9,3 балл).

Аввалроқ бундай чақнашлар 2005 йилнинг 7 сентябрь куни юз берган, у Ерда кучли магнит бўронларини келтириб чиқарган, дея хабар беради ТАСС.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии