Долзарб мавзулар Молия

​МАЙАМИ “ИРМА”НИНГ БОР ШИДДАТИНИ ЎЗИДА ҲИС ҚИЛДИ (ВИДЕО)

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 11.09.2017, 11:31

“Ирма” довули Флорида штатининг материк қисмига етиб борди. Майами соҳилларига баландлиги 4,5 метр бўлган улкан тўлқинларнинг зарбаси ёғилди. Довул кучли ёғингарчиликларни келтириб чиқарди. 3 миллиондан ортиқ уйлар чироқсиз қолмоқда.

Майами қисман сув остида қолди. Ҳозирча табиий офат оқибатида уч киши ҳалок бўлди.

Ўзининг оҳирги маълумотида АҚШ довуллар миллий Маркази “Ирма”нинг шамол кучи 160 км/с етиши мумкинлигини маълум қилди. Табиий офат Кариб денгизи мамлакатларига ҳам ўз таъсирини кўрсатди, у ерларда 28 киши ҳалок бўлди. Флорида штати ҳукумати якшанба куни 6,3 миллион аҳолини эвакуация қилиш ҳақида қарор қабул қилди.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии