Долзарб мавзулар Молия

​БУХОРО ДЕЛЕГАЦИЯСИ МАЛАЙЗИЯДА ЎТАЁТГАН “MATTA FAIR-2017” ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАСИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 11.09.2017, 16:24

Куни кеча Бухоро вилояти ҳокимининг туризм ишлари бўйича ўринбосари Ботир Шахриёров бошчилигидаги туристик ташкилотлар ва ҳунарманд-усталардан иборат делегацияси Куала Лумпур шаҳрига ташриф буюрди.

Ботир Шахриёров Малайзиянинг сайёҳлик агентликлари ва компаниялари ассоцияцияси (МАТТА) вице-президенти М. Акил билан учрашди. Учрашув доирасида олиб борилган музокаралар натижасида Малайзия тарафидан 8-10 сентябр кунлари Куала Лумпур шаҳрида бўладиган кўргазмага Бухоро вилоятининг туристик компаниялар ва ҳунарманд-усталардан иборат делегациясини юқори даражада кутиб олиш ва улар учун Жануби-шарқий Осиёдаги етакчи сайёҳлик кўргазмалари қаторига кирган “MATTA FAIR-2017” Халқаро туристик ярмаркаси 4 та павилиондан бирида махсус стендда юртимиз ва Бухоро вилояти номидан иштирок этишмоқда.

Бухоронинг етакчи “Authentic Travel”, “Silk road Voyages”, “Classic tour”, “East line tour”, “Ark Travel” сайёҳлик компаниялари вилоятнинг туризм стендида Малайзиянинг етакчи сайёҳлик компаниялари, меҳмонхоналари ва бевосита юртимизга ташриф буюришни истаган кўргазма меҳмонлари билан учрашиб, мавжуд туризм имкониятлари ва инфратузилмаси, янги туристик йўналишлар тўғрисида маълумотлар бермоқдалар.

Шунингдек, дунёнинг етакчи туристик ташкилотлари билан биргаликда музокаралар олиб бориб, вилоят туризм ва иқтисодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш учун керакли шартномалар имзолашга эришмоқдалар.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии