Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

“ASIAN FIGHT 2017” ТУРНИРИ ҒОЛИБЛАРИ ИШОНЧНИ ОҚЛАШДИ!

Бўлимлар: Спорт
Теглар:
Добавлено: 12.09.2017, 12:21

Узоқ кутилган ва шов-шувларга сабаб бўлган “Asian Fight 2017” турнири ғолиблари аниқ бўлди...

Жангларда натижалар қуйидагича кўриниш олди:

Кечанинг илк жангида АЮБХОН КАМОЛОВ ҳиндистонлик ВИКАШ ДАҲИЯНИ нокаут эвазига мағлуб этди.

УЛУҒБЕК УМАРОВ эса афғонистонлик АБДУЛ САМИ ФАИЗИга биринчи раунддаёқ имкониятни бой берди.

ИСРОИЛЖОН РАСУЛОВ Сингапурдан ташриф буюрган МУҲАММАД КАИРИни нокаут эвазига мағлубиятга учратди.

Кечанинг тўртинчи жангида МУҲАММАДАЛИ ТОШТУРҒУНОВ ҚИРҒИЗИСТОНЛИК БЕКТУР МАНГИЕВдан очколар ҳисобида устун келади.

ҲАСАНХОН БАРАТОВ россиялик МИХАИЛ КОЛДОРКИНга қарши муросасиз жангда нокаут эвазига устун келди.

Оғир вазнли спортчимиз ЖАСУР МИРЗАМУҲАММЕДОВ кипрлик ВАРТАН АПАРИАНни ўзининг аниқ зарбаси эвазига нокаутга учратди.

АҲЛИДДИН МИРЗАДАВЛАТОВ эса мухлисларга томошабоп жанг уюштириб берди ва қозоғистонлик рақиби ХОЛМУРОД ХИЗИРОВни нокаутга учратди.

Кечанинг сўнгги жангида эса таниқли спортчимиз МАҲМУД МУРАДОВ озарбайжонлик ЗИЯ МИРЗАЕВни биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, навбатдаги ғалабани қайд этди.

Cадоқат АЛЛАБЕРГАНОВА. Фотомухбир: Ислом РЎЗИЕВ

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии