Долзарб мавзулар Молия

​ПРЕЗИДЕНТНИНГ ЁШЛАР ЖАМОАСИГА ИЛК ҚИЗ БОЛА ҚЎШИЛДИ

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 12.09.2017, 13:48

резидент томонидан Халқ таълими вазири ўринбосари этиб тайинланган Алишер Саъдуллаев Президент ишончини оқлаб, ватанпарвар, юрагида ватанга муҳаббати кучли бўлган ёшларни Президент жамоасига йиғишни мақсад қилганди. Ана шу мақсадлари самараси ўлароқ ёш вазир ўринбосари Президент жамоасининг илк аъзоларини йиғди ва уларни таништирди.

“Халқ таълими вазири ўринбосари бўлган кунимдан бошлаб янгича фикрлайдиган, давлатимиздаги ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўша оладиган ёшлар жамоасини йиғишни олдимга энг устувор мақсад қилиб қўйгандим”, деб ёзади Алишер Саъдуллаев.

Саъдуллаев шу мақсадда вазирликда янги — Ўқувчи-ёшлар билан ишлаш бошқармаси очишни мақсад қилди.

Ташаббус эгаси ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида ана шу янги бошқарманинг ходимлари ва Президент Жамоасининг илк аъзолари билан таништиришни бошлади.

Акобир Абдуллаев - Бошқарма бошлиғи, психолог-тренер. Тошкент Ислом Университети битирувчиси, Ўқувчи-ёшлар билан ишлаш бўйича тажрибали мутахассис, Республика ва халқаро миқёсдаги илмий-амалий конференциялар иштирокчиси. Унинг йўналиши — Республика ўқувчи-ёшлари билан психологик ишлаш.

Шероз Нарзуллаев- Бошқарма бошлиғи ўринбосари, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университети битирувчиси. Young Leaders Development Project (Ёш етакчиларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси)нинг бош координатори, Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси (UzTEA)нинг халқаро лойиҳалар бўйича бош координатори сифатида фаолият олиб борган. Бир қанча республика ҳамда халқаро танловлар иштирокчиси ва ғолиби. Унинг вазифаси - Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи билан ҳамкорликда республикамизнинг барча мактабларида замонавий услубларни қўллайдиган ёшлар етакчиларини тайёрлаш. Намунали мактабларда “Муваффақият мактаби” ва “ S.T.E.M.” мактаблари лойиҳаларини тузиш.

Бугун Президент жамоасига илк қиз бола қўшилди.

Гавҳар Сагдуллаева - Бошқарма бош назоратчиси, Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университети битирувчиси. Республикамизда қизлар йўналишидаги энг оммабоп Girls Development Club Tashkent - GDC (Баркамол қизлар клуби) лойиҳаси, Upgrade Women's Center лойиҳаси асосчиси, “Келажак овози-2012” Республика танлови лаурэати, Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар кўрик-танловининг Республика босқичи иштирокчиси, Менинг Юртим - МY5 телеканали собиқ журналисти.

“Бугунги кунда олдимда турган энг асосий вазифалардан бири-юртимиз ўқувчи-қизларини таълим соҳасида лойиҳалар, фанга оид изланишлар олиб боришга йўналтириш, адабиёт, санъат, маданият соҳаларидаги илгъорлини, ижтимоий фаоллигини ошириш. Айнан шунинг учун Халқ таълими вазирлигида бунга оид бир нечта лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, улардан энг асосийси “Баркамол қизлар клуби” лойиҳасини Республика мактабларига тарғиб қилиш. Бу соҳани такомиллаштириш Гавҳар Сагдуллаеванинг вазифасига киради”, деб ёзади Алишер Саъдуллаев.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии