Долзарб мавзулар Молия

AIR BERLIN АВИАКОМПАНИЯСИ ЎНЛАБ РЕЙСЛАРНИ БЕКОР ҚИЛДИ

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 12.09.2017, 15:39

Air Berlin авиакомпанияси 70 га яқин рейсни бекор қилди.

Euronews’ нинг ёзишича, рейслар учувчиларнинг катта қисми касаллик варақаси очтиргани сабаб қолдирилмоқда.

Учувчиларнинг бу намойиши августда банкрот бўлган компаниянинг янги эгасига ўтишига қарши амалга оширилмоқда. Улар иш ўринларининг қисқариши ва маошларнинг тушишидан ҳавотирда.

Рейсларнинг бекор бўлиши Берлин, Дюссельдорф, Гамбург ва Кёльн аэропортидан учмоқчи бўлган 7000 нафар йўловчига таъсир қилди. Air Berlin – Германиянинг катталиги бўйича иккинчи авиакомпанияси саналади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии