Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​КЎП ЙИЛЛАР ҚАРОВСИЗ ТУРГАН «ЧОРСУ» МЕҲМОНХОНАСИНИНГ ТАҚДИРИ ҲАЛ БЎЛДИ

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 12.09.2017, 16:49

Бир неча йиллардан буён қаровсиз ҳолда турган Тошкентдаги «Чорсу» меҳмонхонасининг тақдири ҳал бўлди.

Туркиянинг Demir Group компанияси мазкур меҳмонхона негизида сайёҳлик мажмуасини қуради.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни Demir Group компаниясига ушбу мажмуани «ноль» қийматида сотиш тўғрисида таклифларни мақуллаб қарор имзолади.

Турк компанияси, Давлат инвестиция қўмитаси, Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти бу борада ҳамкорлик меморандумини имзолашди, деб ёзади UzDaily.

Ҳужжат доирасида Demir Group «Чорсу» меҳмонхонасини тўлиқ қайта қуриб, унинг ўрнига замонавий меҳмонхона ва бизнес маркази барпо этади.

Demir Group ҳажми $33 млн. бўлган инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни олди. Инвестиция икки йил давомида киритилади.

«Эски Шахар» сайёҳлик зонаси меҳмонхона, савдо-кўнгилочар, соғломлаштириш ва сайёҳлик мажмуаларини ўз ичига олади. Ҳудудда шунингдек дўконлар, ҳунармандларнинг устахоналари жойлашади.

Меҳмонхона мажмуаси 270 хонадан иборат бўлади. Меҳмонхонада ресторанлар, дўконлар ва SPA-салонлар фаолият юритади.

Лойиҳани амалга ошириш учун Inter Tourism қўшма корхонаси ташкил этилиб, Ўзбекистон раҳбари ушбу ҚКга солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии