Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

«МУҲТАШАМ ЮЗ ЙИЛ. КЎСЕМ» СЕРИАЛИНИНГ БОШ ҚАҲРАМОНИНИ ЎЙНАГАН АКТРИСА КИМ?

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 12.09.2017, 16:55

Кўсем султон ролига сериал ижодкорлари худди Хуррам султон ролини ўйнаган Марям Узерлидек турк томошабинларига нотаниш актрисани таклиф қилишди. 6 ёшидан турли реклама роликларида, кейинчалик кино ва сериалларда роллар ижро қилиб юрган актриса – Анастасия Тсилимпиунинг бошига бахт қуши қўнди десак ёлғон бўлмайди. Ахир 60 мингга яҳин номзоддан айнан шу қиз Моҳипайкар Кўсем султон ролига танлаб олинганди-да. Айтишларича, унинг ёрқин ташҳи кўриниши бунга сабаб бўлганмиш. Яна тиниб-тинчимас журналистларнинг изоҳ беришича, у иқтидори ва гўзаллиги туфайли эмас, балки олган гонорари туфайли ҳам машхур бўлди. Ҳар бир серияга тахминан 10 минг доллардан гонорар олиш унча-мунча машхур актёру актрисаларнинг орзуси-да. Грецияда-ку, у энг катта гонорар олган актрисага айланди-қолди.

Суратга олиш пайти 17 яшарли Анастасия Истамбулга кўчиб келиб, турк тилини ўрганишга киришди. Аммо унинг сериалдаги «умр» и узоққа чўзилмади. Янги сериалнинг рейтинги «Муҳташам юз йил» ники сингари баланд бўлмаганини кўрган ва унинг кейинги қисмлари тақдиридан хавотирланган продюсерлдар Кўсем ролини турк киноюлдузи Барен Саатга топширдилар.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии