Долзарб мавзулар Молия

​ Шифо маслаҳат: “ВАЗНИМ БЎЙИМГА МОС ЭМАС”

Бўлимлар: Саломатлик
Теглар:
Добавлено: 13.09.2017, 11:16
— Ёшим 22 да. Бўй ўлчамим 178 см. Бўлса-да, вазним 59 кг.ни ташкил этади. Айтинг-чи, бўйимга мос тарзда қандай қилиб вазн тўплашим мумкин?

Аҳрор Пўлатов, Бухоро вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

Сизнинг ёшингизда бўй ўсиши жадал суратда юз бериб, шунинг ҳисобига вазнингиз камайиб кетаётгандек туюлаётган бўлиши мумкин. Агар чиндан ҳам вазнингиздан хавотирда бўлсангиз, эндокринолог шифокор кўригидан ўтиб, гормонлар таҳлилини топширинг. Шу билан бирга, гастроэнтеролог кўриги ҳам талаб қилиниши мумкин. Сизнинг ёшингизда жисмоний фаоллик кўп. Бу эса вазн ортишига тўсқинлик қилади. 30-40 ёшдан кейин моддалар алмашинуви сусайиб, аста-секинлик билан вазн тўпланиши содир бўлади. Маслаҳатим, аввал тиббий кўрикдан ўтинг. Агар организмингизда ҳеч қандай муаммо аниқланмаса, сўнг калорияси юқори бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишингиз мумкин. Семириш учун мушакларни катталаштирувчи усулларни қўлламанг.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии