Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ҚУЁШ НУРИДАН ҚУВВАТЛАНАДИГАН САМОЛЁТ ЎЗ ПАРВОЗИНИ АМАЛГА ОШИРДИ

Бўлимлар: Hi-tech
Теглар:
Добавлено: 13.09.2017, 11:48

Гавайи оролларида мажбурий қўнишни амалга оширган қуёш энергияси билан ишлайдиган “Solar Impulse 2” самолёти Оаху оролидаги аэродромдан ҳавога кўтарилиб, ер юзи бўйлаб парвозини давом эттирди.

Бертран Пиккард (Bertrand Piccard) бошқарувидаги бу самолёт айни пайтда Шимолий Америка қитъаси бўйлаб парвозини давом эттирмоқда. Мазкур ҳисоб бўйича 9-парвоз 62 соат давом этиши кутилмоқда. Бу дунё бўйлаб сафарга отланган қуёш самолётининг шу пайтгача амалга оширган парвозлари ичида энг узоғи эмас.

“Solar Impulse 2”нинг энг олис сафари 117 соатни ташкил этган. Шу вақт ичида қуёш нури билан ишлайдиган ушбу самолёт Япониядан Гавайигача учиб келганди. Мазкур парвоз ўтган йилнинг июль ойида амалга оширилган. Унда учоқни Бертран Пиккарднинг шериги Андрэ Бошберг бошқарган.
Мазкур парвоз пайтида самолёт моторлари ҳаддан ташқари қизиб кетган ва у Гавайи ҳудудига қўнишга мажбур бўлган. Бу ерда самолётнинг ишдан чиққан батареялари алмаштирилгач, у яна ўнлаб маротаба синов парвозларини амалга оширган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии