Долзарб мавзулар Молия

ГОРМОНАЛ ПРЕПАРАТЛАР ЗАРАРЛИМИ?

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар: Соғ бўлинг
Добавлено: 13.09.2017, 13:38

Гормонал препаратларнинг ножўя таъсири ҳақида турли гаплар эшитиб, хавотирланиб қолдим. Чунки ўзим ҳам гормонал дорилар ичаман. Уларнинг салбий таъсири қандай ва қай ҳолатда юзага келиши мумкин?

Садоқат Омонова, Оққўрғон тумани

Нодира ҲАЙДАРОВА, шифокор-терапевт: — Гормонал препаратлар беморнинг умумий аҳволи ва аниқланган касаллик турига кўра белгиланади. Гормонал терапия фақат шифокор назорати билан амалга оширилиши лозим. Гормонлар миқдорини назорат қилиш учун ҳар икки ойда бир марта шифокор кўриги белгиланади. Бунда муолажа давомида организмдаги гормонлар даражаси аниқланиб, кейинги тури белгиланади. Гормонал препаратлар қабулини бирданига тўхтатиб бўлмайди. Бу жараён секин-асталик билан амалга оширилади. Организм кунлик қабул қиладиган моддалар ҳисобига ҳам керакли гормонлар миқдорини тўлдириб боради. Шу боис гормонларни ўзингизча аниқламанг. Билиб-билмай гормонал препаратларни қабул қилиш эса қуйидаги асоратларга олиб келиши мумкин:

  • ошқозонда яра ҳосил бўлиши;
  • эркакларда гинекомостия (кўкракнинг катталашуви);
  • аёлларда семириш, танадаги тукларнинг ортиши;
  • Кушенгоид (юз тузилишининг ойсимон шакли).

Манба: "SUG‘DIYONA" газетаси.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии