Долзарб мавзулар Молия

​СТИВЕН СИГАЛ ASIAN FIGHT-2017 ТУРНИРИДА ҚАТНАША ОЛМАГАНИГА ИЗОҲ БЕРДИ

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 13.09.2017, 14:07

9 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг “Бунёдкор” стадионида ташкил этилган пенчак силат бўйича халқаро спорт турнирига таниқли Голливуд актёри Стивен Сигал таклиф қилингани ва актёр ушбу турнирда иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келгани ҳақида аввал хабар бергандик.

Стивен Сигал 8 сентябрь куни Тошкентга келиб, турли тадбирларда иштирок этдию, номаълум сабабларга кўра 9 сентябрь куни қатнашиши керак бўлган тадбирга келмади.

Ана шундай ҳолатга изоҳ бериш мақсадида Сигал ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлади.

“Мен Тошкентга ташрифим чоғида санъат институти талабалари билан учрашдим, мулоқот қилдим. “Ўзбегим” Миллий қадриятлар фестивалида қатнашдим, Гиннеснинг рекордлар китобига кирган дунёдаги энг катта ошнинг тайёрланишига гувоҳ бўлиб, ундан татиб кўришга ҳам муваффақ бўлдим. Мен тайёр эдим ва чиқа олардим, бироқ, афсуски, менга умуман алоқаси бўлмаган ҳолатлар ва вазиятлар сабабли Asian Fight 2017 да қатнаша олмадим. Аминманки, яқин вақтлар ичида Ўзбекистонга қайтиб, мухлисларим билан учрашаман ва ушбу ажойиб мамлакат билан яқиндан танишаман”, — деб ёзади актёр.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии