Долзарб мавзулар Молия

​ГАЗ ҲИСОБЛАГИЧИ КИМНИНГ ҲИСОБИДАН ЎРНАТИЛАДИ?

Бўлимлар: Савол-жавоб
Теглар:
Добавлено: 13.09.2017, 15:01

ГАЗ ҲИСОБЛАГИЧИ КИМ ТОМОНИДАН ЎРНАТИЛАДИ?

Газ ускунасини текшириш чоғида тумангаз вакили электрон ҳисоблагич ўрнатишимиз шартлигини тайинлади. Қонун ҳужжатларига мувофиқ газни ҳисоблаш замонавий ускуналари етказиб берувчининг ҳисобидан ўрнатилиши кераклигини айтганимда, эътироз билдириб: "Фақат истеъмолчи ҳисобидан ўрнатилади" деди. Аслида қандай бўлиши керак? Бу хусусда қандай ҳужжатлар мавжуд?

Фазилат Маматова, Навоий вилояти.

Фаррухжон Файзиев, ҳуқуқшунос:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2907-сон қарори 5-бандининг тўртинчи хатбошисида маиший истеъмолчиларга табиий газни ҳисоблаш замонавий электрон ускуналарини харид қилиш ва ўрнатиш "Ўзтрансгаз" АКнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши, кейинчалик газ ҳисоблагичлари қийматини истеъмолчилар бир йил ичида тўлаши назарда тутилган эди.

Бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарори 6-бандига кўра, маиший истеъмолчиларга табиий газни ҳисоблаш замонавий электрон ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш ва кейинчалик хизмат кўрсатиш "Ўзтрансгаз" АКнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб табиий газни ҳисоблаш ускуналари бўлмаган маиший истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш, табиий газга белгиланган тариф миқдорининг икки баробари қўлланилган ҳолда амалга оширилишини белгиловчи талаб ПҚ-2907-сонли қарордан чиқариб ташланди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии