Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​РОССИЯ БАНКИГА ҚЎЙИЛГАН ОМОНАТНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?

Бўлимлар: Савол-жавоб
Теглар:
Добавлено: 13.09.2017, 15:07

РОССИЯ БАНКИГА ОМОНАТ ҚЎЙГАНДИМ, ЭНДИ ОЛИШИМ МУМКИНМИ?

1982 йилда дам олиш учун Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ — Пятигорск шаҳрига борганимда ўша жойдаги банкнинг омонат кассасига пул қўйганман. Ҳужжатлари бор. Энди уларни олиш имконияти борми? Агар бор бўлса қаерга мурожаат қилиш керак?

Саидмурод Султонов, Сурхондарё вилояти Ангор тумани

Б.Зоҳидов, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 1184-моддасига асосан кўчмас ва кўчар мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ҳамда бошқа ашёвий ҳуқуқлар, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бу мол-мулк жойлашган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича аниқланади.

Хорижий давлатлардаги банкларга жисмоний шахслар томонидан қўйилган омонатларни қайтариш банк жойлашган давлатнинг қонунчилиги билан тартибга солинади.

Шу муносабат билан Сиз хорижий банкдаги омонат маблағларингизни қайтариб олиш учун тасдиқланган ҳужжатлар нусхасини тақдим этган ҳолда бевосита омонати мавжуд банкка мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқдир.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии