Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ПИЁДАГА ЛОЙ САЧРАТГАН ҲАЙДОВЧИ ЖАЗОЛАНАДИМИ?

Бўлимлар: Савол-жавоб
Теглар:
Добавлено: 13.09.2017, 15:21

ПИЁДАЛАРГА ЛОЙ САЧРАТГАН ҲАЙДОВЧИЛАРГА НИСБАТАН ЖАРИМА БЕЛГИЛАНГАНМИ?

Баъзи бир ҳайдовчиларни пиёдалар учун мўлжалланган йўлакларда ҳаракатланиши ёки ёғингарчилик мавсумда йўлдан ўтаётган одамларга лой сачратиб кетиш ҳолатлари учраб туради. Бу каби пиёдаларни менсимайдиган ҳайдовчиларга ҳам жарималар белгиланганми?

Мавжуда Қосимова, Тошкент шаҳри

Холматжон САЙДАЛИЕВ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи:

— Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1281-моддасига кўра, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги, одам ташиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш, йўналишли транспорт воситалари тўхтайдиган бекатлардан ёки пиёдалар ўтиш жойларидан юриш, ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши, худди шунингдек йўловчиларга лойқа сачратишига нисбатан энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солинади.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии