Долзарб мавзулар Молия

​БОШ ПРОКУРАТУРА ДИРЕКТОРЛАРНИ КАЛТАКЛАГАН ҲОКИМ ИШИ ЮЗАСИДАН ТЕКШИРУВ БОШЛАДИ

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 13.09.2017, 16:11

ОАВда Сайхунобод ҳокимининг директорларни қатор қилиб, бирма-бир калтаклаб чиққани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар бергандик.

"Даракчи" таҳририяти мазкур ҳолатга изоҳ олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат қилди. Бош Прокуратурадан видеодаги ҳолат юзасидан текширув ишлари бошлаб юборилганлигини ва унинг натижалари бўйича алоҳида маълумот тақдим этилишини маълум қилишди.

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ҳокимияти билан боғланганимизда улар бу ҳақда маълумотга эга эмаслигини ва шу сабали ҳеч қандай маълумот бера олмаслигини айтиб гўшакни қўйиб қўйишди.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии