Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ГEРМАНИЯ ЭЛЧИСИ ЎЗИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ДИПЛОМАТИК МИССИЯСИНИ ЯКУНЛАДИ

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 13.09.2017, 16:41

2017 йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикасининг мамлакатимизда ўз дипломатик фаолиятини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Найтҳарт Ҳофер-Виссингни қабул қилди.

Икки томон кун тартиби юзасидан фикр алмашиш давомида Ўзбекистон ва Германия ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатлар анъанавий ва динамик ривожланаётгани қайд этилди.

Вазир Элчининг мамлакатимиздаги тўрт йиллик муваффақиятли фаолияти ва ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига қўшган шахсий ҳиссасини таъкидлади.

Элчи Ўзбекистондаги вазифасини ижро этиши учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии