Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ВИДЕО УЧУН ПОРТАТИВ ПРИНТЕР

Бўлимлар: Hi-tech
Теглар:
Добавлено: 13.09.2017, 17:38

Энди аввалгидек музлаткичнинг устига сурат ёпиштириш, суратларни қоғозга чиқартиргани фотоательега югуриш шарт эмас. Бу ишлар учун аллақачон портатив принтер ихтиро қилинган. У “LifePrint” деб номланади.
“LifePrint” – видеотасвирлар учун мақбул принтер саналади. Гап шундаки, фототасвирларни уч ўлчамли шаклда чоп этади.

Сиз у орқали ўз компьютер, планшет ёки телефонингиз хотирасига ўрнатилган видеороликни махсус матога чиқартириб оласиз. Тасвирдаги сиз ёқтирган ҳолатни “стоп-кадр” қилиб, муқовага жойлаб бериши ҳам мумкин. Қурилма Instagram, Vine, Facebook, Twitterдаги саҳифалардан ҳам видеороликларни чоп этиб бериши мумкин.

“LifePrint” 10-15 та фотосурат чоп этиш қувватига эга. Қуввати бир соатга етади. iOS ва Android қурилмалари учун махсус мессенжер ҳам бўлиб, у видеотасвирларни дўст ва танишларга юбориш имконини беради.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии