Долзарб мавзулар Молия

ЛАС-ВЕГАСДА ПИЁДАЛАР ҚАДАМИДАН ҚУВВАТ ОЛИБ ЁНАДИГАН КЎЧА ЧИРОҚЛАРИ ЎРНАТИЛДИ

Бўлимлар: Hi-tech
Теглар:
Добавлено: 13.09.2017, 17:46

“EnGoPLANET” компанияси АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри билан ҳамкорлик қилиб, шаҳар кўчалари бўйлаб “Boulder Plaza” қуёш-кинетик кўча фонарларини ўрната бошлади...
Мазкур фонарлар тунда кўчаларни ёритиши учун кундузи қуёшдан қувват олади. Шунингдек, пиёдалар йўлагида махсус плиткалар ўрнатилган бўлиб, унга пиёдалар қадам босиши билан ҳосил бўлган энергия ёритқичларни қувват билан таъминлайди.

Бу ҳудудда ҳар бир қадамга ўртача 7 Вт миқдорида энергия ажралади ва у ёриткичларнинг махсус аккумуляторида тўпланиб туради. Светодиодли лампочкалар вазиятга ва эҳтиёжга қараб ёритиш рангини белгилайди.

Бу фонарларнинг ҳар бири зарурат пайтида ишлатиладиган ҳаракат узаткичлари билан таъминланган. Шу билан бирга, бу узаткичлар ҳавонинг сифати, йўл мониторинги, видеокузатув мақсадида ҳам ишлатилади. Бу ҳали ҳаммаси эмас, ҳар бир фонар олдида махсус айвонча бўлиб, бу ерда сизсиз қувватлантириш қурилмаси ҳамда Wi-Fiга уланиш мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии