Ташкент +4° Tue 15:13
Долзарб мавзулар Фото

ҒАЛАТИ ЁМҒИР

Бўлимлар: HI-TECH
Теглар:
Добавлено: 06.10.2017, 16:41

Ҳозир ишлатиладиган сочма ўқни XIX асрда оддий сувсоз-сантехник бўлган Уильям Уоттсу ўйлаб топган. Бир куни у тушида бошига ёмғир каби ёғилаётган металл шарларни кўради. Эртаси куни Уильям тадқиқот ўтказишни режалаштиради. Бирозгина қўрғошинни эритиб, бутхона қўнғироқхонасига чиқиб, пастда турган сув тўла бочкага қуяди. Пастга тушиб қараганда, юқоридан қуйилган қўрғошин ҳавода шар шаклига кириб, бир зумда қотиб қолишини аниқлайди. Ўша пайтда лондонлик сувсоз оддий ва арзон бўлган қўрғошин ўқларни ихтиро қилганини англамайди. Бунгача ўқ ясаш учун қўрғошин эритилиб, алоҳида-алоҳида кесилган ёки махсус формаларга қуйиш орқали ўқ олинган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии