Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​ЧИЛОНЗОР ТУМАНИДА ФОҲИШАХОНА САҚЛАШ ЖИНОЯТИ ФОШ ЭТИЛДИ

Бўлимлар: Жиноят
Теглар:
Добавлено: 10.10.2017, 10:07

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси пойтахтда яна бир фоҳишахона фаолиятига чек қўйди.

2017 йилнинг 6 октябрь куни тахминан соат 21:30ларда, ўтказилган тезкор тадбир давомида, муқаддам судланган Темирова Дилфуза Юлдашевна, Чилонзор тумани, Наққошлик кўчаси, 17-22 хонадонда фоҳишахона сақлаб, 40.000 сўм пул эвазига фуқаро «М» ва «А» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии