Ташкент +4° Tue 15:13
Долзарб мавзулар Фото

3D КЎЗОЙНАК БИЛАН РОБОТ-ЖАРРОҲ ЖИҲОЗЛАНГАН

Бўлимлар: HI-TECH
Теглар:
Добавлено: 10.10.2017, 16:50

Замонавий тиббий амалиётда роботлардан фойдаланиш орқали кўплаб муваффақиятларга эришилмоқда...

Россия Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳамда Россия Федерациясининг бир қатор жарроҳ олимлари биргаликда жарроҳлик соҳасида фойдаланиш учун DA VINCI деб номланган жарроҳ роботни яратишди. DA VINCI роботи энг сўнгги технологик жарроҳлик қурилмалари билан жиҳозланган. Мазкур робот ҳозирда Москвадаги 50-рақамли шифохонада синовдан ўтказилмоқда.
Робот жарроҳликда фойдаланиш учун кўп афзалликларга эга: жарроҳлик пайтида камроқ қон йўқотиш ва операциядан кейинги асоратлардан халос бўлишда максимал даражада ишлайди.

Шу билан бирга роботда 3D кўзойнак ўрнатилган бўлиб, кичик деталларни ҳам аниқ ва тиниқ кўриш имкониятига эга. Ихтирочиларнинг айтишларича, DA VINCI роботи шу каби роботларга қараганда анча арзон бўлиши кутилмоқда. Энди яратувчилар роботни сертификатлаш билан биргаликда унинг фаолиятини янада такомиллаштириш устида ишламоқда. Бу ихтиро кўплаб жарроҳлик марказларини ҳамда шифохоналарни қизиқтирмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии