Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​ВИДЕО: ТУРКМАНИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ВЛАДИМИР ПУТИНГА КУЧУК БОЛАСИНИ СОВҒА ҚИЛДИ

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 11.10.2017, 15:42

Владимир Путинга Содиқ (Верный) лақабли кучук боласини совға қилишди.

Сочида МДҲ саммити олдидан ўтказилган учрашувда Туркманистон Президенти россиялик ҳамкасбига Алабай зотли кучукча совға қилди.

Мазкур совға Владимир Путиннинг таваллуд айёми муносабати билан тақдим этилди. "Агар рухсат берсангиз, мен учрашувни ёқимли миссиядан бошласам, - дейди у. – Яқинда таваллуд айёмингизни нишонладингиз, чин қалбимдан сизни қутлашимга ижозат бергайсиз. Сизга энг асосийси кучли соғлик, омад ва барча яхши тилакларни тилайман".

"Нафақат мамлакатингиз балки бутун дунёда экология масалаларида кўп ишлар қилишингизни биламан. Бизнинг бир дўстимиз бор, билсангиз керак, бу алабай. Мен бугун ўзим билан кичкина алабайни олиб келдим, унинг лақаби Верный (Содиқ), - дея табассум қилди Бердимуҳамедов.

“Ўйлайманки, у сизга ёқади. Улар соғлом”, - деди Туркманбоши кучук ҳақида. “Ҳа, биламан”, - жавобан кулди Путин. “Асосийси, улар жуда содиқ”, - дея қайд этди Бердимуҳамедов.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии