Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​ЎЗБЕКИСТОН ВА РОССИЯ РАҲБАРЛАРИ СОЧИДА УЧРАШИШДИ

Бўлимлар: Жамият
Добавлено: 11.10.2017, 16:11

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида бўлиб турибди.

Саммит доирасида Сочида турли давлат раҳбарлари ўзаро учрашувлар ўтказишмоқда. Шу жумладан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президентларининг ҳам ўзаро учрашувлари бўлиб ўтди.

Россия раҳбари сухбат аввалида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи якунларига кўра имзоланган келишувлар бўйича иккала томон ҳам фаол ишлаётганликларини қайд этди.

“Таъкидлашим жоизки, бу келишувлар ўзининг сезиларли натижаларни бермоқда. Агар ўтган йил товарайланмаси сезиларли даражада камайган бўлса, бу йил анча жадаллашди: илк саккиз ойда 20 фоиздан кўп. Демак йил оҳиригача бунданда кўп бўлади. Қишлоқ хўжалиги соҳасида жиддий ва сезиларли ўсиш кузатилмоқда",

дея таъкидлади Владимир Путин.

Ўзбекистон раҳбари ҳам ўзаро келишувлар амалга оширилаётганлигини қайд этди.

"Агар биз олдин стратегик ҳамкор, иттифоқдош муносабатда эканлигимизни фақат оғизда гапирган бўлсак, бу йил бу гаплар натижа ва мазмунан тўлиб борди. Жуда кўп кооперация, сиз тўғри таъкидладингиз, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат соҳасида, ҳарбий-техник масалаларда ҳам жиддий ўсишлар кузатилмоқда. Ўйлайманки, бугунги учрашувимиз ҳам келишувларимиз амалга ошишига хизмат қилади",

деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари бугунги кунда бирорта ҳам қолиб кетган йўналиш йўқлигини қайд этди.

"Бир йил аввал биз ҳамкорлик қилаётганимизни таъкидлардик, аммо товар айланмаси фақат газ соҳасида эди. Бугун эса кўп соҳалар бир-бирини топмоқда, бизнес, маданий-гуманитар соҳаларнинг кўриниши мутлақо бошқа",

қайд этди давлатимиз раҳбари.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии