Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​ВЛАДИМИРДАГИ ЙТҲДА ВАФОТ ЭТГАН 16-ФУҚАРОНИНГ ҲАМ ШАХСИ АНИҚЛАНДИ

Бўлимлар: Жамият
Теглар: ЙТҲ, Россия
Добавлено: 11.10.2017, 16:59

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг берган маълумотига кўра, жорий йилнинг 9 октябр куни Владимир вилоятидаги ўзбек диаспораси кўмагида, ЙТҲ оқибатида вафот этган, аввал шахси аниқланмаган сўнгги фуқаронинг ҳам шахси аниқланди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

У 1979 йил 7 март куни туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Усмонов Жўрабек Жумаевич бўлиб, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шерозий маҳалласида истиқомат қилган.

Ҳозирги кунда вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, ЙТҲ оқибатида жароҳатланган 6 ёшли қизча жорий йилнинг 10 октябрь куни Россия Федерацияси ФВВнинг вертолётида Москва шаҳрига даволаниш учун олиб келинган бўлиб, учиш давомида унинг аҳволи ёмонлашмаган, қизчага врачлар томонидан зарурий ёрдам кўрсатилган.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии